Овқатнинг ортиқча миқдори меъдага ва овқат ҳазм бўлишига зарар етказади. Меъёрдаги овқат ҳазм қилишда қизилўнгачнинг пастки сфинктери овқатнинг меъдага кириб боришига имкон бериб очилади ва меъдадан қизилўнгачга овқатнинг ва кислотали шираларнинг қайта оқиб чиқишини олдини олиш учун ёпилади. Ушбу мушак бўшроқ бўлиб қолганида ёки бўшашганида, меъданинг кислотали таркиби қизилўнгачга қайтади. Бу гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини (ГЭРК) ва у билан боғлиқ белгиларни чақириши мумкин.
Турмуш тарзи, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар муҳим омиллар ҳисобланади. Сиз овқатланишни режалаштириш, ҳамда кислотанинг ҳаддан зиёд секрециясига ва жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотларни истисно қилиш йўли билан ўзингизга ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Биз асосан суюликда янги тайёрланган, ўз суқлигида димланган ёки ёғ қўшмасдан тайёрланган овқатларни истеъмол қилишни маслаҳат берамиз.