Ўз турмуш тарзингизни ўзгартириб, доимий жиғилдон қайнашидан қутилишни истайсизми? Ечим сизнинг тана вазнингиз индекси (ТВИ) билан боғлиқ бўлиши мумкин, у сизни ортиқча вазндан аъзият чекаётганлигингизни кўрсатади. Белнинг айлана ўлчами ортиши симптомлар оғирлаштирилишига олиб келиши мумкинлиги маълум.
Тадқиқотлар ортиқча вазн ГЭРК ривожланиши хавфини икки марта орттиришини кўрсатди.
Қорин бўшлиғидаги ёғ меъдани тепага “итаради”, шунинг учун у меърида бўшалмайди. Бундан ташқари, ортиқча вазнли одамлар жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишга мойилдирлар. Ёғли овқат ва алкогол бирга қабул қилинса тана вазнини оширади, углеводлар эса муаммони оғирлаштиради. Жиғилдон қайнашини, шунингдек, кофе, шоколад ва ёнғоқлар каби фойдали маҳсулотлар ҳам чақириши мумкин.
Назарий жиҳатдан озиш осон – бунинг учун, ейишдан кўра кўпроқ калорияларни “куйдириш” керак. Амалда вазифа анча мураккаб бўлиб туйилади. Бироқ, оддий маслаҳатлар сизга вазнни назорат қилишга ёрдам беради, шу билан жиғилдон қайнаши каби симптомларнинг пайдо бўлишини пасайтиради.
Агар сиз овқатланишдан кейин жиғилдон қайнашини тез–тез бошдан кечираётган бўлсангиз, сиз рецептсиз дори воситасини қабул қилиб, ўзингизга мустақил ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Протон помпа ингибиторлари (масалан, Нольпаза 20 мг) жиғилдон қайнашидан қутулишга ёрдам беради, улар шунга ўхшаш муаммони бартараф қилиш учун самарали дори воситалари ҳисобланади.